Karvon Trade компанияси янги ишлаб чиқариш бизнес лойихаларни сиз билан бўлишишни давом этади!
Бугунги мақоламизда, картон втулка (коғоз ғалтаклари) ишлаб чиқариш линияси хақида маьлумот бериб ўтамиз.
Керак бўладиган ускуналар:
• Интеграл қоғоз кесиш машинаси
• Қоғоз ғалтак ясаш ускунаси
• Текислаш ва сайқаллаш машинаси
• Кесиш ускунаси
Ишлаб чиқариш жараёни:
1) Интеграл қоғоз кесувчи ускуна.
Ушбу ускуна эни катта бўлган рулонли хом ашё қоғозини энига кичик бўлакларга бўлиб қайта рулонга ўраб беради. Натижада, хом ашё жараёнга тўлиқ тайёр ҳолатга келади.
2) Қоғоз ғалтак ясаш ускунаси
Ушбу ускуна қоғоздан арқон, текстил маҳсулотлари, стретч, ва бошқа маҳсулотлар учун елимли ғалтаклар ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
3) Текислаш ва сайқаллаш ускунаси
Ушбу машина тайёр бўлган ҳали кесилмаган қоғоз галтакларни юзасини сайқаллаш учун ишлатилади.
4) Кесиш ускунаси.
Ушбу ускуна тайёр узун қоғоз ғалтакларни кичикроқ бўлакларга бўлишда ишлатилади.
Ишлаб чиқарилган махсулотлардан намуна:
Линиянинг ишлаб чиқариш жараёнини қуйидаги видео-лавхада кўришингиз мумкин:
Линия буюртма асосида етқазиб берилади, унинг турли конфигурациялари ва русумлари мавжуд. Хар бир линия сизнинг талабингиздан келиб чиққан холда тайёрланади ва етказилади.
Тўлов турлари: нақд пул, пул ўтқазиш ва банк кредити орқали .
Буюртма бериш ва тўлиқ маълумот учун савдо бўлимимиз билан боғланинг: