Линия для производства крафт-бумаги

Линия для производства крафт-бумаги

Ассалому алейкум, хурматли тадбиркорлар!

Karvon Trade компанияси янги ишлаб чиқариш бизнес лойихаларни сиз билан бўлишишни давом этади!

Навбатдаги бизнес лойизамиз, яхши даромад олиб келувчи, манфатли бизнес — макулатурадан крафт қоғозлари ишлаб чиқариш линиясини сизга тақдим этамиз.

Линиянинг умумий кўриниши:

Линия хақида маьлумот:

Ишлаб чиқариш хажми: 15 тонна / кунига

Қоғоз қенглиги: 1600 мм

Қоғоз қалинлиги: 70-200 г / м2

Ишлаш тезлиги: 30-100 м / дақиқасига

Ишлатиладиган хом-ашё: макулатура / тоза целлюлоза

Таййор бўладиган махсулот: крафт-қоғоз / картон қоғозлари

Линиянинг схемаси:

Линиянинг ишлаш принципи:

  • Дастлабки босқичда прессланган макулатура чиқиндилари махсус конвейер орқали, миксерда қайнатилади. Бу жараёнда макулатурани эритиб, ундаги керакмас чиқиндиларни ажратилади ва ундан макулатура массаси (бўтқаси) хосил бўлади.
  • Иккинчи босқичда, ушбу макулатура массаси сеткали ускуна орқали ўтади. Ускунанинг махсус тешиклари орқали керак бўлмаган сув оқиб кетади.
  • Учинчи босқичда — Қоғоз матоси (пулпа) пресслаш ускунасига юборилади.
  • Тўртинчи босқичда — Махсус иситилган цилиндлар орқали нам қоғозни қуритиш жараёни кетади.
  • Бешинчи босқичда — Қоғозни силлиқ ва майин болиши учун текислаш ускунасига юборилади
  • Охирги босқичда — Таййор бўлган крафт қоғозлари ўраш машинаси орқали рулонга оралиб берилади.
  • Истеъмолчининг талабига кўра қоғоз қайта ўраш машинасида маълум диаметрдаги рулонларга ўралади.

Ишлаб чиқарилган махсулотлардан намуна:

Линиянинг ишлаб чиқариш жараёнини қуйидаги видео-лавхада кўришингиз мумкин:

Ушбу линия буюртма асосида етқазиб берилади, унинг турли конфигурациялари ва русумлари мавжуд. Хар бир линия сизнинг талабингиздан келиб чиққан холда тайёрланади ва етказилади.

Тўлов турлари: нақд пул, пул ўтқазиш ва банк кредити орқали .

Буюртма бериш ва тўлиқ маълумот учун савдо бўлимимиз билан боғланинг:

☎️ +998 99 392 0333 ?Телеграм орқали боғланиш

☎️ +998 99 387 0555 ?Телеграм орқали боғланиш

☎️ +998 97 007 0088 ?Телеграм орқали боғланиш