Suv saqlash uchun yomkost (rezervuarlar) ishlab chiqarish liniyasi

Suv saqlash uchun yomkost (rezervuarlar) ishlab chiqarish liniyasi

(РУС)

Пластик сув сақлаш идишлари – енгил, ишончли, бардошли бўлиб, асл хусусиятларини ва кўринишини сақлаб қолиш учун алоҳида эътибор талаб қилмайди, доимий талабга эга. Шунинг учун уларни ишлаб чиқариш бизнеснинг жуда барқарор ва фойдали турлари қаторига киради.

Деярли барча пластик сув сақлаш баклари горизонтал ёки вертикал жойлаштириш учун мўлжалланган цилиндр ёки тўртбурчаклар шаклида тайёрланади.

Озиқ -овқат ва саноат мақсадларида пластик сув сақлаш идишлар ишлаб чиқариш бугунги кунда турли соҳаларда кенг ривожланган. Пластик идишни алоҳида таъкидлаш керак, чунки у юқори сифатли ва нисбатан арзон. Асосан, бундай идишлар сувни сақлаш учун ишлатилади. Масалан, бу маҳсулот дала ховлилар учун алмаштириб бўлмайдиган махсулот ҳисобланади. Агар бу махсулотга талаб бўлса, нега пластик сув идишларини ўзингиз ишлаб чиқаришни бошламайсиз? Бизнесни ташкил қилиш учун нима керак?

Karvon Trade жамоаси ушбу Сув сақлаш емкостьлари (баклар) ишлаб чиқариш линиясини сизга таклиф этади!

Ушбу линия 300 литр дан – 2000 литр сиғимга эга баклар ишлаб чиқариши мумкин:

Модели: GT2000-2

Ишлаб чиқариш маҳсулотлар сиғими: 300Л-2000Л, 1-2 қатлам

Электр таъминоти: 380~415в (мижознинг талабларига мувофиқ)

Ишлатиладиган хом ашё: HDPE/HMWHDPE

Бундан ташқари бу линия орқали нафақат сув сақлаш баклари балки махсус қолиплар орқали йўл тўсиш барьерлар, пластик поддонлар, контейнерлар, хавфсизлик ўриндиқлари хам ишлаб чиқариш мумкин!

Линиянинг кўриниши:

Линиянинг кўшимча комплектида:

  1. Винтлик компрессор

2. Чиллер

3. Дробилка

4. Миксер

5. Бак ресивер

Ишлаб чиқарилган махсулотлардан намуна:

Линиянинг ишлаб чиқариш жараёнини қуйидаги видео-лавхада кўришингиз мумкин:

Линия буюртма асосида етқазиб берилади, унинг турли конфигурациялари ва русумлари мавжуд. Хар бир линия сизнинг талабингиздан келиб чиққан холда тайёрланади ва етказилади.

Тўлов турлари: нақд пул, пул ўтқазиш ва банк кредити орқали .

Буюртма бериш ва тўлиқ маълумот учун савдо бўлимимиз билан боғланинг:

☎️ +998 94 461 9999 ?Телеграм орқали боғланиш

☎️ +998 99 387 0555 ?Телеграм орқали боғланиш

☎️ +998 97 007 0088 ?Телеграм орқали боғланиш